БЕТОННИНГ ХОССАЛАРИ ВА ТАРКИБИНИ БОШҚАРИШ АСОСЛАРИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Бахриддин ҲАСАНОВ
Галина ФЫРЛИНА
Сарвар МЕЛИҚЎЗИЕВ
Мирзоҳид РАДЖАБОВ
Исомиддин УМАРОВ
Ислом АБДУРАХМОНОВ

Abstrak

 Тадқиқот мақсадларига мувофиқ бетон қоришмаси ва бетон
таркиби қуйидаги талабларни қаноатлантириши лозим:
– белгиланган бошланғич материалларда максимал даражадаги мустаҳкамлик таъминланиши;
– қабул қилинган, “титратиб­уриб­перистальтик зичлаш” технологиясига мос
қолипланиши;
– бетон қоришмасини белгиланган даражада сувсизлантириш натижасида
сув­цемент нисбатининг (С/Ц) қолдиқ миқдори, цемент хамирининг меъёрий
қуюқлигидаги миқдори [С/Ц] га яқин бўлиши таъминланиши.
Қабул қилинган зарурий шартлар бетон таркибини лойиҳалашнинг физиканалитик усулидан фойдаланганда етарли ҳисобланади [1,2].
Усулнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: катта ҳажмдаги
маълумотлардан фойдаланиш; ихтиёрий коэффициентларнинг йўқлиги; технологик константалар ёки параметрларнинг қатнашмаслиги. Бетон таркибини
белгилашда зарур маълумотлар дастлабки лаборатория тажрибалари, ускуна
ва жиҳозларнинг технологик параметрлари ҳамда бетоннинг ва тайёрланадиган
конструкциянинг хусусиятлари бўйича аниқланади [3,4].
Экспериментал тадқиқотларда дастлабки олтита мустақил маълумотлар
оқимидан фойдаланилади:
бетон таркибий қисмларининг физик­механик хоссалари   бетон қоришмаси ва бетон таркибидаги хом­ашёнинг лаборатория синовлари маълумотлари ( а, b, с, Ку, А, Б);
бетон қоришмаси ва бетоннинг лойиҳавий хусусиятлари
(Rб, F, W, КЧ, Қ);
бетонланадиган маҳсулотнинг хусусиятлари (V, h, l, μ );
ускуналар, механизмлар ва қурилмаларнинг технологик хусусиятлари
(th, tb, TО, t0); 
 хом­ашёнинг бирлик ҳажмдаги нархи ( Сц, Сқ, Сщ, Сэ, Сг).
Кўриниб турибдики, санаб ўтилган дастлабки маълумотлар ҳажми нафақат
ишлатилган материалларни, балки маҳсулотни шакллантириш шартларини ҳам
ҳар томонлама тавсифлайди.
Марказий ўқига нисбатан симметрик бўлган конструкцияларни шакллантириш учун илгари ишлаб чиқилган технологик шароитлар, юқорида айтилганларга қўшимча равишда, бетон таркибини белгилашда бетон қоришмаси ва
зичлаб ўзгартирилган бетонда масса мувозанатига риоя қилиш лозимлиги талаб
этилади [5,6]. Бу бошланғич ва зичланган (сувсизлантирилган) бетон учун мутлақ
ҳажм тенгламасини текширишда намоён бўлиши лозим 

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

##submission.howToCite##
БЕТОННИНГ ХОССАЛАРИ ВА ТАРКИБИНИ БОШҚАРИШ АСОСЛАРИ. (2025). “O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” Ilmiy-Texnik Jurnal, 6(4), 28-39. https://uzbekhydroenergetics.uz/index.php/uz/article/view/44
Bo'lim
Статьи

##submission.howToCite##

БЕТОННИНГ ХОССАЛАРИ ВА ТАРКИБИНИ БОШҚАРИШ АСОСЛАРИ. (2025). “O‘ZBEKGIDROENERGETIKA” Ilmiy-Texnik Jurnal, 6(4), 28-39. https://uzbekhydroenergetics.uz/index.php/uz/article/view/44