ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМЛАРИ ҲОЛАТЛАРИНИ ОПЕРАТИВ БОШҚАРИШ МАҚСАДЛАРИДА КОМПЛЕКС ОПТИМАЛЛАШТИРИШДА СУНЪИЙ НЕЙРОН ТАРМОҚ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ТАНЛАШ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Abstrak
Ушбу мақолада электр энергетика тизимларининг ҳолатларини
оператив бошқариш мақсадида комплекс оптималлаштириш усули сифатида
сунъий нейрон тармоқ (СНТ) параметрларини танлаш ва оптималлаштириш
жараёнлари кўриб чиқилди. Тадқиқотнинг асосий мақсади — электр энергетика
тизимининг динамик ўзгариш шароитларида ишлаш самарадорлигини ошириш,
барқарорлашган ҳолатни ва ишончлиликни таъминлашдан иборатдир. Бу
мақсадга эришиш учун СНТ моделларининг структураси, ўрганиш алгоритмлари
ва гипер параметрларини танлаш усуллари таҳлил қилинди. Экспериментал
моделлаштириш ва симуляция натижалари асосида оптимал параметрлар
комбинацияси аниқланди, бу эса тизимнинг тезкор ва аниқ ечимлар қабул қилиш
қобилияти сезиларли даражада яхшиланишини кўрсатди. Тадқиқот натижалари
электр энергетика тизимларининг ҳолат параметрларини оптималлаштиришда
сунъий нейрон тармоқларидан самарали фойдаланиш имкониятларини
кенгайтиришга қаратилган ёндашувларни тақдим этади.